Гепатит б узбек тилида

Гепатит б узбек тилида

1. /gosped1_15.doc Узбекистон республикаси согликни соклаш вазирлиги тошкент педиатрия тиббиет институти госпитал педиатрия №1 кафедраси маъруза мавзу: «унг ковурга ости синдроми» тошкент 2007

УЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОГЛИКНИ СОКЛАШ ВАЗИРЛИГИ

ТОШКЕНТ ПЕДИАТРИЯ

ТИББИЕТ ИНСТИТУТИ

ГОСПИТАЛ ПЕДИАТРИЯ № 1 КАФЕДРАСИ

МАЪРУЗА

МАВЗУ: «УНГ КОВУРГА ОСТИ СИНДРОМИ»

ТОШКЕНТ 2007

Мавзу: УНГ КОВУРГА ОСТИ СИНДРОМИ

  • Коринда огрик билан кечувчи касалликлар: гастродуоденит, гастрит, ут йуллари дискинезиялари, гепатит, холецистит, яра касаллиги, гастроэнтерит, панкреатит, аппендицит, перитонит, инвагинация, гижжа касалликлари, колит, дизентерия;
  • Абдоминал синдроми куйдаги касалликларга хос: грипп, зотилжам, ангина, ревматизм, капилляротоксикоз, паротит, кизамик, скарлатина, сийдик йуллари тош касаллик, диафрагма ости абсцесси, эпилепсия.

Содержание статьи:

Унг ковурга остидаги уткир огрикларни киёсий ташхиси

  • Уткир холецистит: Унг ковурга остида огрик ва мушак химояси, ут пуфак нукталарида огрик. Конда ва пешобда амилазанинг киска вакт ошиши, коллапс йук.
  • Ярани тешилиши: Олди корин деворда мушак таранглиги, дефанс биринчи соатларида, брадикардия, жигар тумтоклигини йуколиши, гиперферментемия ва гиперферментурияни йуклиги.
  • Аппендицит: Туктовсиз кусиш, токсикоз, эксикоз, коллапс холати, конда ва пешобда амилазани ошиши.
  • Буйрак коликаси: Бел сохасида ва бикинда хурижсимон огрик, пастга иррадиация билан, наслий анамнезда — моддалар алмашинувини бузилиши.
  • Ичак буралиши: Хурижсимон огрик, перистальтикани кучайиши, ичакни локал шиши, плеск шовкини, рентгеноскопияда ичак петляларда суюкликни горизонтал жойлашиши, гиперферментемия ва гиперферментурия йуклиги.
  • Озик-овкат токсикоинфекцияси: Анамнезда шубхали овкат истъемол килиши, уткир гастроэнтерит белгилари, бошка оила аъзоларида хам шу белгиларини булиши. Огрик бутун коринга таркалиши, ферментлар меъорда.
  • Яра колити: Рецидивланувчи хурижсимон огрик, ахлатда кон, тенезмалар, артрит, артралгия.

Бошка касалликларда учрайдиган абдоминал синдроми

  • Уткир зотилжам: коринда огрик, коринни олди деворини мушакларини таранглаши, йутал, хансираш, упкада хириллашлар.
  • Шенлейн-Генох касаллиги: коринда кучли хурижсимон огрик, геморрагик тошкинлар, коринни олди деворини мушакларини таранглаши, ахлатда кон, кон билан кусиш.
  • Эпилепсия: ичак коликалари, анамнезда вакт-вакти билан хушидан кетиш, эпилептик талвасалар.
  • Эмоционал стресс: анамнезда – конфликт ситуация. Огрик бутун коринда, тахлилларда ва ички аъзоларда узгариш йук.
  • Муковисцидоз: коринда кайталанувчи огриклар, аник жойлашмаган, пальпацияда ичакда каттик ахлат массалари, мальабсорбция белгилари.
Гастродуоденит
Гастродуоденит – ошкозонни антрал булимини ва 12-бармок ичакни шиллик каватларини эпителиясини регенерацияси ва секретор, мотор фаолияти бузиши билан кечадиган сурункали яллигланиш касаллиги.

Ташхис мезонлари:

  1. Анамнезда — оилада гастроэнтерологик беморларни мавжудлиги, овкат аллергия, хар хил аъзо ва тизимларни сурункали касалликлари, психовегетатив бузилишлар.
  2. Клиникада – пилородуоденал соха, киндик атрофида, эпигастрияда урта даражали овкатдан 1-2 соат кейин пайдо буладиган огрик;

диспептик синдром – кусиш, кекириш, жигилдон кайнай, кунгил айнаш, кабзиятга мойиллик;

астеновегетатив синдром – тез чарчаш, холсизлик, бош огрик, рангпарлик, неврозга ухшаш холат, полигиповитаминоз белгилари, юрак кон-томир тизимида функционал бузилишлар.

  1. Параклиника белгилари – камконлик, гастринни зардобда ошиши, эндоскопияда – ошкозон ва 12 бармок ичакни шиллик каватида яллигланиш белгилари, рентгенографияда – ошкозон ва 12 бармок ичакни шиллик каватини складкаларни рельефини узгариши, ошкозон ва дуоденумни моторикасини бузилиши, ошкозон секрециясини текширишда – гиперсекреция, гиперацидность.
Гастродуоденитни даволаш
  • Пархез – стол №1
  • Холинолитик ва спазмалитиклар: белоспон, белоид, пробантин ½ — 1 таблетка кунига 2-3 марта овкатдан олдин 3-4 хафта; но-шпа, папаверин — ½ — 1 таблетка кунига 2-3 марта овкатдан олдин 3-4 хафта
  • Антацидлар: альмагель, гастролюгель, мамогель 1 ч.к. овкатдан 1 соат кейин ва кечасига 2-3 хафта; гастал, маалокс 1-2 табл. овкатдан кейин ва кечасига 1 ой давомида
  • Н2-рецепторларни блокаторлари: ранитидин 150 мг 2 марта 4-6 хафта;
  • М 1 холинорецепторларни блокаторлари: гастроцепин 25 мг 2 марта 4-6 хафта.
  • Антибактериал даво: трихопол, метронидазол 15-20 мг/кг 10-14 кун; ампициллин, эритромицин, оксациллин 0,25 3 марта 10 кун; фуразолидон 4-5 мг/кг 10-14 кун.
  • Висмут препаратлари: де-нол, трибимол 1 табл. 3 марта 3-4 хафта; викалин, викаир 1 табл. 3 марта 3-4 хафта
  • Биоген стимуляторлар: салкосерил 1 мл м/о 4-6 хафта; плазмол 0,5 мл т/о 10 кун; алоэ, Фибс, апилак.
  • Анаболик дори воситалари: нерабол 0,2-0,4 мг/кг 2 марта 1 ой; ретаболил 0,5-1 мг/кг м/о 1 хафтада 1 марта 1-1,5 ой.
  • Ферментлар: фестал, дигестал, энзистал, панзинорм 1 драже 3-6 марта
  • Седатив даво, поливитаминлар, фитотерапия, физиотерапия.

Унг ковурга остидаги огрик

Огрикни характери

Хурижсимон Доимий симмиловчи

Ут тош касаллиги Сурункали гепатит

Ут йуллари дискинезияси Холестаз

Огрикни кучи Жигарни фаолиятини бузилиши

Урта кучли Кучли

Бор Йук

Дискинезия Ут тош касаллиги Сурункали гепатит Холестаз

Холецистит

Сурункали интоксикация белгилари,

конда яллигланиш белгилари

Бор Йук

Холецистит Ут йуллари дискинезияси



Источник: hepc.nextpharma.ru


Добавить комментарий